Қозоғистон ва Миср фуқаролар учун виза талабларини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Миср икки мамлакат ўртасида виза талабларини енгиллаштириш йўлларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Арман Исағалиев ва Миср Элчиси Самеҳ Шехата ўртасидаги учрашувда маълум бўлди.
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Арман Исағалиев Миср Араб Республикаси Элчиси Самеҳ Шехатани қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва консуллик ҳамкорлигининг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, Қозоғистон фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштириш йўллари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, дипломатлар бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишди ва икки мамлакат ўртасидаги ҳуқуқий ва шартномавий асосларни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонликлар хизмат паспорти билан Европанинг учта мамлакатига визасиз боришлари мумкин.