Қозоғистон ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7,7 миллиард долларга етди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7,7 миллиард долларга етди. Бу ҳақда 13-чи Марказий Осиё савдо форуми давомида ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди.

инвестиции
Фото: klike.net

“2023 йилда Қозоғистон ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7,7 миллиард долларга этади. Яқин 5-10 йил ичида савдо ҳажмини икки баравар ошириш ниятидамиз. Хусусан, Ўзбекистон билан 10 миллиард, Қирғизистон билан 3 миллиард, Тожикистон билан ҳамкорликни 2 миллиард долларга оширамиз. Бунинг учун шундай форумлар зарур”, - дейди у.

Қайрат Тўребаев кун тартибидаги бир қатор долзарб масалаларни айтиб ўтди.

“Маълумки, Марказий Осиё давлатлари денгизга чиқиш имконига эга бўлмагани боис, минтақалараро савдо катта рол ўйнайди. Савдо - ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан биридир. Бу ерда иштирокчилар қоғозсиз савдо, юмшоқ ва анъанавий инфратузилма, электрон тижорат масалаларини муҳокама қиладилар, шунингдек, мамлакатлар бўйича аниқ мавзули сессиялар ҳам ўтказилади”, - деди Қайрат Тўребаев.

Марказий Осиё давлатлари сўнгги йигирма йил ичида сезиларли ютуқларга эришди ва жуда яхши ўсиш салоҳиятига эга. Ўтган 20 йилда минтақада ялпи ички маҳсулот  йиллик ўртача ҳисобда реал кўринишда 6,2 фоизга ўсиб, 347 миллиард АҚШ долларига етди. 2000 йилдан буён ташқи савдо 7 баробар ошди. 2022 йилда Марказий Осиё мамлакатлари импорти ва экспортининг умумий ҳажми қарийб 190 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар