Қозоғистон ва Хитой ўртасида авиарейслар тўхтатилади
«3 февральдан бошлаб, Хитой билан ўртадаги чегара амалда ёпилди. Бугун охирги самолёт фуқароларимизни юртга қайтаради. Эртага тўғридан-тўғри авиарейслар тўхтайди. Автобус ва поезд қатновлари тўхтаганига бироз вақт бўлди», - деди Ж.Бекшин.
Унинг айтишича, ҳозирда чегарадан фақат ресмий делегациялар, лавозим эгалари ва юкларгина ўтказилади.
«Уларнинг ҳаммаси икки томонда ҳам тепловизордан ўтади. Касаллик ҳақида аҳолига 6 январда маълум қилганмиз. Ўшандан бери Хитойдан келган барча йўловчиларга назоратда. Халқаро рейслар билан келган йўловчиларни тепловизордан ўтказиш амалиёти эса бизда 2017 йилдан бери ишлаб турибди», - деди Бош санитар.
Бунгача Жандарбек Бекшин Ухан шаҳридан эвакуация қилинган фуқароларнинг аҳволи ҳақида гапириб берганди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи