Хитойдан эвакуация қилинганлардан коронавирус топилмади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин Ухан шаҳридан эвакуация қилинган фуқароларнинг аҳволи ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча Ухан шаҳридан 89 одам эвакуация қилинди. Шундан 83 нафари қозоғистонлик (80 нафари талаба), 5 нафари Беларусь фуқароси ва бир нафар Армения фуқароси бор. Уларнинг барчасидан пробалар олинди, аҳволлари яхши. Ҳеч кимнинг иситмаси кўтарилмаган, шикоят йўқ. Ҳеч кимдан коронавирус топилгани йўқ. Бу лаборатория шароитида тасдиқланди. Шунга қарамасдан, уларнинг барчаси 14 кун карантинда бўлишади», - деди Ж.Бекшин.

2020 йил 2 февраль куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тезкор тиббий мувофиқлаштириш маркази ХХР Ухан шаҳридан 80 нафар талабани, жами 83 Қозоғистон фуқаросини юртимизга олиб келди.

Улар пойтахтдан 7 километрда жойлашган кўп профилли касалхона қошидаги алоҳида юқумли касалликлар корпусида 14 кунлик карантинга ётқизилган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар