Қозоғистон ва Гвинея-Бисау президентлари “Астана” халқаро молия марказига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало “Астана” халқаро молия марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қазақстан мен Гвинея-Бисау президенттері «Астана» халықаралық қаржы орталығына барды
Фото: Ақорда
Қазақстан мен Гвинея-Бисау президенттері «Астана» халықаралық қаржы орталығына барды
Фото: Ақорда

АХММ раҳбари Ренат Бектуров молия марказининг тузилиши ва асосий фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат сармоя, яшил ва исломий молиялаштириш, шунингдек, молия секторида мутахассислар тайёрлаш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

Президенты Казахстана и Гвинеи-Бисау посетили МФЦА
Фото: Ақорда

Бугунги кунда АХММ орқали жалб қилинган инвестициялар ҳажми 14 миллиард долларни ташкил этди. Унинг 6,7 миллиард доллари Astana International Exchange биржасидаги портфель инвестицияларидир. Марказда дунёнинг 85 давлатидан 3400 дан ортиқ компания рўйхатга олинган. Улар орасида Африка қитъасидан 6 та компания бор.

Президенты Казахстана и Гвинеи-Бисау посетили МФЦА
Фото: Ақорда

Қозоғистон ва Гвинея-Бисау президентларига прецедент ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига асосланган Марказий Осиёдаги биринчи суд тизими — АХММ суди, шунингдек, Халқаро арбитраж маркази ва Яшил молия маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Қазақстан мен Гвинея-Бисау президенттері «Астана» халықаралық қаржы орталығына барды
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарлари Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (AFSA) фаолияти ва молия марказининг тартибга солиш режимининг хусусиятлари билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбалони Ақордада кутиб олгани ҳақида ёзган эдик.

Кейинроқ Қозоғистон ва Гвинея-Бисау президентлари қўшма баёнот қабул қилди.

Сўнгги хабарлар