Қозоғистон ва Гвинея-Бисау президентлари қўшма баёнот қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди.

Қазақстан мен Гвинея-Бисау Президенттері бірлескен мәлімтеме қабылдады
Фото: Ақорда

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу ва Гвинея-Бисау Ташқи ишлар, халқаро алоқалар ва ҳамжамият вазири Карлос Пинто Перейра дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, сиёсий ва дипломатик маслаҳатлашувлар тўғрисида; ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев ва Гвинея-Бисау Ташқи ишлар, халқаро алоқалар ва ҳамжамият вазири Карлос Пинто Перейра ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандум алмашди.

Аввалроқ, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбалони Ақордада кутиб олгани ҳақида ёзган эдик.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Гвинея-Бисауни Африка қитъасидаги муҳим ҳамкори деб билишини айтди.

Музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари Бисау порти ва Транскаспий йўлагини улаш йўлларини ўрганишга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар