Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасининг Девис Кубогидаги рақиблари аниқ бўлди

Теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Испаниянинг Кордоба шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Девис кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик ўсмирлар D гуруҳига кирди.

У ерда Қозоғистон терма жамоаси Италия, Жанубий Корея ва ўсмирлар ўртасидаги Девис кубогининг олти карра чемпиони Испания терма жамоаси билан ўйнайди.

Бугун қозоғистонлик ўсмирлар Италия терма жамоаси билан куч синашади.

Нуфузли мусобақада Қозоғистон шарафини Амир Омархонов, Занғар Нурланули ва Дамир Жалғасбай ҳимоя қилади. Жамоа сардори Сергей Квак.

Ўсмир ёшдаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати 30 октябрдан 5 ноябргача бўлиб ўтади. Чорак финалга ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа йўл олади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар