Қозоғистон тиббий туризмни ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқмоқда
ASTANA. Kazinform — Ўтган йили Қозоғистон касалхоналарига даволаниш учун 80 минг хорижлик келган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабўсинов маълум қилди.
“Туризм соҳасининг ўсишига туртки берадиган истиқболли йўналишлардан бири — тиббий туризм. Қозоғистоннинг асосий устунлиги - юқори сифатли хизматлар ва арзон нархларнинг уйғунлигидир. Ўтган йили Қозоғистон 80 мингга яқин хорижлик беморни қабул қилди”, - деди Е.Мирзабўсинов.
Унинг сўзларига кўра, 10 та маҳаллий тиббиёт ташкилоти JCI халқаро аккредитациясидан ўтган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда 2026-2028 йилларда тиббий туризмни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда”, - деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туризм соҳасида 600 мингдан ортиқ киши иш билан таъминлангани ҳақида ёзган эдик.