Туризм соҳасида 600 мингдан ортиқ киши ишлайди

ASTANA. Kazinform — Туризм соҳасининг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси 5 триллион тенге даражасида. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабўсинов маълум қилди.

Туризм саласында 600 мыңнан астам адам жұмыспен қамтылды
Коллаж: Kazinform

“Бугунги кунда соҳада 600 мингдан ортиқ киши ишлайди. Солиқ тушумлари ҳажми 18 фоизга ошиб, 630 миллиард тенгега етди. Хорижий сайёҳларнинг харажатлари 2,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Туризм соҳасига жалб этилган инвестициялар ҳажми ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ошиб, 1,3 триллион тенгени ташкил этди. Соҳанинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси 5 триллион тенге даражасида”, — деди Е. Мирзабўсинов.

Унинг сўзларига кўра, соҳани янада ривожлантириш мақсадида март ойида қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, туристик автобуслар учун "яшил йўлак" механизми жорий этилмоқда. Бу уюшган туристик гуруҳларнинг давлат чегарасини кесиб ўтиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради.

“Визит-маркази концепцияси қонунчилик йўли билан тасдиқланди, ҳамда уларни яратиш ва фаолият юритишнинг асосий талаблари белгиланди. Туристик хизматлар сифатини ошириш мақсадида гидлар ва экскурсия ўтказувчилар ҳамда туризм инструкторлари фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди. Бундан ташқари, 18 ёшгача бўлган болалар учун миллий боғларга бепул кириш жорий этилди. Ушбу чора ички туризм ва экологик дам олиш имкониятларини оширади. Бу болаларга таътил пайтида бўш вақтларини самарали ташкил этиш имконини беради”, - деди вазир.