Қозоғистон терма жамоасининг Дэвис кубогидаги рақиби маълум бўлди

Теннис
Фото: pixabay.com

Қозоғистон терма жамоасининг теннис бўйича 2024 йилги Дэвис кубоги саралаш босқичидаги рақиби маълум бўлди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Юрий Шчукин шогирдлари Аргентина терма жамоаси билан меҳмонда баҳслашади.

Ўйин 2024 йилнинг 2-3 ёки 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Қозоғистон ва Аргентина бунгача икки марта ўзаро ўйнаган. 2011 йилда ¼ финалда Қозоғистон Буэнос-Айресда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган. 2017 йилда эса Қозоғистон Астанада плей-офф йўлланмаси учун саралаш босқичида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жаҳон рейтингида Қозоғистон - 13, Аргентина 19-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон теннис бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Япония билан ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар