Қозоғистон терма жамоаси хоккей бўйича Осиё чемпиони бўлди

ASTANA.Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси хоккей бўйича Осиё чемпиони бўлди.

хоккей
Фото: icehockey.kz

Биринчи қитъа мусобақаси Алматида ташкил этилди.

Қозоғистонлик хоккейчилар Японияга қарши ўйинда ихчам ҳаракат қилдилар. Натижада жамоа сардори Евгений Римарев 7, 27, Евгений Наместников 29, Владимир Гребеншчиков 44, Евгений Королинский 59-дақиқада гол урди.

Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) кўмагида илк бор қитъа миқёсидаги мусобақа ўтказиляпти.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа бунгача Жанубий Кореяга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, Хитойга қарши баҳс олиб бориб, 6:1 ҳисобида зафар қучганди.

Осиё чемпионати 2025 йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик мусобақаси сифатида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аёллар терма жамоаси хоккей бўйича Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди. Қитъа мусобақаси 31 октябрдан 3 ноябрга қадар Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар