Қозоғистон терма жамоаси футболчилари Ереван шаҳрига етиб боришди

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ереван шаҳрига етиб боришди.

Футбол
Фото: ҚФФ

Терма жамоа футболчилари эртага соат 20:50да Арманистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашувни Qazsport телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Арманистондаги ўйиндан сўнг 11 июнь куни Қозоғистон Венгриянинг Сомбатхей шаҳридаги яшил майдонда Озарбайжон билан учрашади.

Йиғин давомида Ислам Чесноков (оёқ жароҳати), Александр Зуев, Бекхан Шайзада (иккаласи - ЎРВИ) терма жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Жамоанинг учинчи дарвозабони сифатида “Қайрат” футболчиси Данил Устименко таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон футбол жамоасига Станислав Черчесов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этиш керакки, россиялик мутахассис Еревандаги ўйинда иштирок этмайди. Унгача футболчилар вақтинчалик Руслан Балтиев мураббийлигида тўп суради.

Сўнгги хабарлар