Қозоғистон техник ишланмалар учун аризалар сони бўйича дунёнинг ТОП-15 давлатлари қаторига кирди
ASTANA. Kazinform — Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) ҳисоботига кўра, Қозоғистон 2025 йилда фойдали моделларни рўйхатдан ўтказиш учун аризалар сони бўйича дунё мамлакатлари орасида 13-ўринни эгаллади.
Ҳисоботга кўра, Қозоғистон фойдали моделларга аризалар сони бўйича энг яхши 20 та давлат орасида 13-ўринни эгаллади. Йил давомида мамлакатда 1914 та шундай ариза топширилди, бу ўтган йилга нисбатан 21,4% га кўп.
Бразилия (2584 та ариза) ва Италия (2253) юқори ўринларни эгаллади.
Глобал рейтингда Хитой биринчи ўринни эгаллади, ариза берувчилар 2,6 миллион ариза топширишди. Россия 13 147 та, Германия 7338 та ариза билан ундан кейинги ўринларга жойлашди. Энг яхши ўнталикка шунингдек, Таиланд, Индонезия, Украина, Япония, Туркия, Корея Республикаси ва Испания кирди.
Фойдали модель — бу интеллектуал фаолиятнинг патент билан ҳимояланган натижаси бўлиб, янги ва саноатда қўлланиладиган техник ечимни ифодалайди.
Умуман олганда, 2025 йилда бутун дунё бўйлаб фойдали моделларга аризалар сони тахминан 2,7 миллионни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 16,3% га камайишдир. ЖМИТ мутахассисларининг фикрига кўра, пасайишнинг асосий омили Хитойда аризаларнинг камайиши бўлди: уларнинг сони йил давомида 534 640 тага камайди.
Бундан ташқари, хитойлик ариза берувчилар бутун дунё бўйлаб фойдали моделларга аризаларнинг тахминан 97,2 фоизини ташкил этди. Таққослаш учун, 2015 йилда бу кўрсаткич 93 фоизни ташкил этди.
World Intellectual Property Indicators 2026 ҳисоботи ҳар йили Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан нашр этилади. Тадқиқот 2025 йил статистикасини қамраб олади ва патентлар, фойдали моделлар, савдо белгилари, саноат намуналари, янги ўсимлик навлари ва географик кўрсаткичлар бўйича маълумотларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 16-ўринга кўтарилди.