Қозоғистон тарихида илк бор: Елена Рибакина дунёнинг 10-ракеткаси бўлди
Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионатининг финал босқичига чиқиши натижасида 25-ўриндан 10-ўринга кўтарилиб, фаолиятида илк бор кучли ўнталикка кирди.
Яккалик баҳсларида бундан олдин қозоғистонлик теннисчиларнинг ҳеч бири кучли ўнликка кирмаган.
Шунингдек, Елена Путинцева 47-ўриндан 44-ўринга кўтарилди.
Жуфтлик баҳсларида Анна Данилина 24-ўринни эгаллаб турибди.
Қозоғистонлик теннисчиларнинг 30 январ кунги кўрсаткичлари қуйидагича:
10. (+15). Елена Рибакина - 2815
44 (+3). Юлия Путинцева - 1114
449 (+34). Жибек Қуламбаева - 102
506 (+79). Гўзал Айнитдинова - 82
543. (-73). Анна Данилина - 70
1182 (0). Аружан Сағиндиқова - 7.
Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович ўнинчи бор Австралия чемпиони бўлди.
Занғар Нурланули илк бор ITF Juniors турнирида чемпион бўлди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: t.me/sportilinet
Басты фото: ktf.kz