Қозоғистон таклифи билан ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш жараёни бошланди – Давлат раҳбари

Тоқаев
Фото: Ақорда

ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев можаролар ва террорчилик фаолияти билан бир қаторда иқлим инқирози, озиқ-овқат, сув, транспорт ва энергетика хавфсизлиги каби муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

– ШҲТ замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши ўз усулларини кучайтириши керак. Бу борада фаол ва самарали ишлар олиб борилмоқда. Дастлабки босқичда Қозоғистон таклифи билан ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш жараёни бошланди. Ташкилот салоҳиятидан минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг кучли воситаси сифатида фойдаланиш керак. Ушбу мақсадга эришишда хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Сизлар миллий хавфсизликнинг турли соҳаларига раҳбарлик қиласизлар. Эндиликда чақирув ва таҳдидларга қарши курашишда ягона ва ҳамжиҳатликда ишлаш жуда муҳим, - деди Президент.

Давлат раҳбари хавфсизлик кенгашлари котиблари ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамжиҳатликда фаолият юритиши зарурлигини таъкидлади.

- Афсуски, дунёда вазият тез орада яхшиланмайдиганга ўхшайди. Мамлакатларимиз миллий хавфсизлиги ҳали ҳам муаммоларга дуч келмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бу мамлакатларимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида бирлашиши зарурлигини кўрсатади. Шундай қилиб, биз барча ташқи таҳдидларни қайтариш ва бартараф этишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва аниқ чораларни кўрамиз. Шунинг учун ҳам биз Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аввалги ва ҳозирдаги фаолиятини алоҳида таъкидлаймиз, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Аввал хабар берганимиздек, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари билан учрашди.

Сўнгги хабарлар