Қозоғистон шаҳарларида картошка нархи қанча

Қозоғистонда картошка нархи бўйича шов-шув ҳамон давом этмоқда. Кazinform мухбири дўкон пештахталарида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулот нархини аниқлади.

картошка
Фото: Алтинай Сағиндиқова

2025 йил январь ойида картошка нархи айрим чакана савдо нуқталарида икки-уч баравар ошди. Маҳаллий ҳокимият органларининг аралашувидан сўнг, айрим ҳудудларда нархлар бироз пасайган.

Петропавлда картошка нархи мамлакат бўйича энг паст ҳисобланади. Бу ерда нархлар килограмми 250 тенгедан бошланади. Павлодарда нархи - 250-370 тенге орасида. Кўкшетауда бир килограмм картошка 260-300 тенгега тушади. Қостанайда эса нархи — 290-364 тенге.

Кейинги ўринда Семей шаҳри жойлашган. У ерда бир килограмм картошка нархи — 320-380 тенге. Оралда бир килограмм картошка 310 тенге туради.

Туркистондаги бозор ва дўконларда картошканинг килограмми 320-400 тенгедан сотилмоқда.

Қонаев супермаркетларида бир килограмм картошкани 329 тенгега харид қилиш мумкин. Бозорда эса 400 тенге туради.

Қарағандаликлар картошканинг килограммини 329 тенгедан сотиб олишмоқда. Атираулик истеъмолчилар учун картошканинг килограмми 340 тенгедан бошланади.

Ақтауда картошка нархи 350 тенгедан бошланади. Ақтўбе дўконлари ва супермаркетларида картошканинг килограмми 360-390 тенгега тушади.

Қизилўрдадаги дўконларда картошканинг килограмми 380-400 тенгега тушади.

Ўскемен, Талдиқорған, Жезқазған ва Таразда нархлар 400 тенгедан бошланади.

Чимкент, Астана ва Алмати шаҳарларида картошка нархи бошқа шаҳарларга қараганда қимматроқ. Чимкент дўконларида картошканинг бир килограмми 490 тенгедан сотилмоқда. Бозор нархи — 340-400 тенге. Астана аҳолиси картошканинг килограммини 495-510 тенгедан сотиб олади. Бозорда эса 300 тенгедан сотилмоқда. Алмати дўконларида картошканинг килограмми 500 тенгедан бошланади. Бозорда 350-400 тенгега сотиб олиш мумкин.

Картошкани арзон нархда ҳам харид қилиш мумкин. Бир пайтлар ижтимоий товарла рўйхатига киритилган бу турдаги сабзавот ҳар бир ҳудуднинг барқарорлаштириш фондида сақланади. Бундай картошкани супермаркетларда ва баъзи ҳудудларда ижтимоий дўконларда топиш мумкин. Бироқ, бу ҳудудлардаги маҳсулотларнинг мамлакатдаги нархлари ҳам ҳар хил. Картошканинг нархи — 100-330 тенге орасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистонда етарлича картошка захираси бор экани ҳақида баёнот берган эди.

Сўнгги хабарлар