Қозоғистонда етарлича картошка захираси бор – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мавжуд захиралар 2025 йилнинг эрта ҳосилигача ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун етарли. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар берди.

картошка
Фото: pexels.com

19 январь ҳолатига кўра, чакана савдо тармоқларидаги захираларни ҳисобга олмаганда 850 минг тоннадан ортиқ захиралар (картошка етиштирувчилар уюшмасида 600 минг тонна, барқарорлаштириш жамғармаларида 68 минг тонна, хусусий хўжаликлар ва фермер хўжаликларидаги ертўлаларда 200 минг тоннадан ортиқ)мавжуд.

2024 йилда картошканинг ялпи ҳосили 2,9 миллион тоннани ташкил этди (шу жумладан, эрта ҳосил – 300 минг тонна). 2024 йил учун импорт 56 минг тоннани ташкил этди. 2024 йил август ойидан бозорга тарқатиладиган картошка ҳажми 2,6 миллион тоннани ташкил этди, бунда жами аҳоли учун эрта йиғим-терим (январь-апрель)гача 1,5 миллион тонна (шу жумладан, шаҳар учун 954 минг тонна) керак бўлди. 2024 йил август-декабрь ойларида 844 минг тонна истеъмол қилинган, 620 минг тонна экспорт қилинган (2024 йил январ-декабрь ойларида). 2025 йил (январь-апрель) учун прогнозли истеъмол ҳажми 675 минг тоннани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон картошка экспортидан 53 млн доллардан ортиқ даромад топгани ҳақида ёзган эдик.

 

Сўнгги хабарлар