22:14, 17 Апрель 2024 | GMT +5
Қозоғистон саватчаси яна бир Олимпиада йўлланмаси билан тўлдирилди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик бадминтончи Дмитрий Панарин Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига 33-лицензияни қўлга киритди.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, қозоғистонлик бадминтончи Дмитрий Панарин терма жамоага Париж Олимпиадасига навбатдаги йўлланмани тақдим этди.
Дмитрий 25005 балл билан Олимпиада рейтингида 31-ўринни эгаллади, Қозоғистон эса жамоавий ҳисобда кучли 25 давлат қаторига кирди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоа спортчиларида Париж Олимпиадасига 32 та йўлланма бўлганди.
Бугун Париждаги XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 100 кун қолди. 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтадиган мусобақада 200 дан ортиқ давлатдан 10 мингдан ортиқ спортчи куч синашади.