Париж Олимпиадаси бошланишига роппа-роса 100 кун қолди

ASTANА. Kazinform - Бугун Францияда бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига роппа-роса 100 кун қолди. Бутун дунё кутаётган тўрт йиллик мусобақа жорий йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Париж Олимпиадаси
Париж Олимпиадаси

Шу муносабат билан бугун пойтахтдаги “Астана” триатлон боғида “Олимпия ўйинларига 100 кун” номли шаҳар аҳолиси ўртасида 5 километр масофага оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Тадбирга барча шаҳар аҳолиси ва 5 километр масофани босиб ўта оладиган меҳмонлар таклиф этилади. Ёш чегараси йўқ.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, машҳур оммавий югуриш мусобақаси Олимпия ҳаракатини оммалаштириш, олимпиячилар ва олимпия лицензияларига номзодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

“Жорий йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтадиган муҳим воқеа – XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига 100 кун қолди. Шу муносабат билан Астана шаҳар ҳокимлиги кўмагида шаҳар аҳолиси иштирок этиши мумкин бўлган оммавий тадбир ўтказамиз. Айтмоқчиманки, бу тадбир мусобақа эмас. Бу оммавий югуриш. Унда барча аҳоли иштирок этиши мумкин”, - дейди Астана шаҳар ҳокимлиги спорт оммавий тадбирлари бошқармаси бошлиғи Бақтияр Масанов.

Рўйхатдан ўтиш жараёнида иштирокчиларга лотерея чипталари тарқатилади ва қимматбаҳо совғалар ўйналади.

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида бугун армрестлинг, арқон тортиш ва гир кўтариш бўйича мусобақалар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда қозоғистонлик спортчилар Париж Олимпиадасига 32 та йўлланмани қўлга киритишган.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Қозоғистон терма жамоаси ҳозирга қадар бокс (эркаклар) бўйича 6 та, нишонга отиш бўйича 5 та, камондан отиш бўйича 4 та, қиличбозлик бўйича 4 та, шоссе велоспорти бўйича 3 та, ж бешкурашда 2 та, таэквондо бўйича 2 та, бокс (аёллар) 1 та, юнон-рум кураши – 1 та, эркин кураш – 1 та, спорт гимнастикаси – 1, батут гимнастикаси – 1та , енгил атлетикадан – 1 та йўлланмага эга.

Париждаги Олимпиада ўйинларида жами 32 спорт тури бўйича 329 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Сўнгги хабарлар