Қозоғистон ресторанлари La Liste жаҳон рейтингига киритилган

ASTANA. Kazinform - La Liste томонидан тузилган 2025 йилги 1000 та энг яхши ресторанлар рўйхатига қозоғистондаги тўртта ресторан киритилди. Биринчи ўринни АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Франция, Германия, Япония ва Хитойнинг тўққизта ресторани бўлишди, деб хабар беради Kazinform.

ресторан
Фото: restolife.kz

La liste рейтингига кўра, тўққизта ресторан 99,5 балл тўплаган ҳолда биринчи ўринни бўлишди:

Cheval Blanc by Peter Knogl — Grand Hôtel Les Trois Rois — Швейцария;

Guy Savoy — Франция;

LEnclume — Simon Rogan — Буюк Британия;

La Vague dOr — Le Cheval Blanc — Франция;

Le Bernardin — АҚШ;

Lung King Heen — 龙景轩 — Хитой;

Matsukawa — 松川 — Япония;

Schwarzwaldstube — Германия;

ingleThread — АҚШ. 

Тўрттала қозоғистон рестораниорасида Алматидаги “Огонёк” энг юқори баллга эга бўлди – 76,5.

Астана шаҳрида жойлашган «Qazaq Gourmet» ва «Selfie» 76 балл тўплади.

Алмати шаҳридаги «Казах Аул» эса 75 очкони қўлга киритди.

Шундай қилиб, La Liste маълумотларига кўра, тўртта қозоғистон ресторани дунёдаги энг яхши мингта ресторанлар қаторига кирди. 
Сайтда айтилишича, La Liste "минглаб нашрлар, юзлаб қўлланмалар ва миллионлаб онлайн шарҳларга асосланган" методологиядан фойдаланади.

Сўнгги хабарлар