Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси “Ўлим ўчоғи” ҳужжатли фильмини суратга олди

Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси “Ўлим ўчоғи” ҳужжатли фильмини суратга олди
Фото: Kazinform

Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплексида “Ўлим ўчоғи” ҳужжатли фильми суратга олинди, деб хабар беради Kazinform.

Фильм “АрcелорМиттал Темиртау” компаниясига қарашли Костенко конида 28 октябрь куни юз берган фожиа ҳақида ҳикоя қилади.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев авария ҳолатларини аниқлаш ва чоралар кўриш мақсадида Қарағанди вилоятига ташриф буюрди. Президент ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, Президент Ҳукуматга “АрcелорМиттал Темиртау”ни давлат мулкига қайтариш бўйича топшириқ берди.

Бугун, 29 октябрь куни мамлакат телеканалларида “Ўлим ўчоғи” ҳужжатли фильми намойиш этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни соат 02:33 да Қарағанди вилоятидаги “АрcелорМиттал Темиртау” компаниясига тегишли Костенко шахтасида портлаш содир бўлган. Воқеа содир бўлган пайтда конда 252 киши бўлган, 205 кончи эвакуация қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етган.

Бош прокуратура Костенко номидаги конда содир бўлган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатди. Компания маълумотларига кўра, ҳодисага метан газининг портлаши содир бўлган. Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда “АрcелорМиттал Темиртау” АЖга қарашли 8 та коннинг иши тўхтатилган.

Сўнгги хабарлар
telegram