Қозоғистон Президенти Туркияга расмий ташриф буюради
ASTANA. Kazinform — 28-30 октябрь кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркия Республикасига расмий ташриф буюради. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - Матбуот котиби Айбек Смадияров хабар берди.
“Анқарада давлат раҳбарлари кенгайтирилган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар ўтказадилар. Қозоғистон Президенти шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг 13-чи саммитида иштирок этади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Республика куни билан табриклаган хорижий давлатлар раҳбарларига миннатдорлик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.