Президент Республика куни билан табриклаган хорижий давлатлар раҳбарларига миннатдорлик билдирди
ASTANA. Kazinform — Президент хорижий давлатлар раҳбарларининг миллий байрамимиз муносабати билан йўллаган табриклари учун миннатдорлик билдирди.
«Республика куни муносабати билан самимий табриклари ва илиқ тилакларини йўллаган барча давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларига, шунингдек, йирик халқаро ташкилотлар раҳбарларига миннатдорлик билдираман. Суверен мамлакатимизга билдирилган эзгу тилакларингизни халқимиз миннатдорлик билан қабул қилди», — деб ёзди Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиў, аввалроқ Давлат раҳбари Австрия Федерал Президентига табрик телеграммасини йўллагани ҳақида хабар берилган эди.