Қозоғистон отлар сони бўйича дунёда етакчи бешта давлат қаторига киради
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон чорвачилик соҳаси жадал ривожланмоқда. 2019-2026 йилларда қорамоллар сони 10,8 фоизга – 7,4 миллиондан 8,2 миллион бошгача, қўй ва эчкилар сони 7,8 фоизга – 19,2 миллиондан 20,7 миллион бошгача, паррандалар сони 9,1 фоизга – 45 миллиондан 49,1 миллион бошгача ошди.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, энг катта ўсиш отчиликда қайд этилди. Аниқроғи, мамлакатдаги отлар сони 58,6 фоизга – 2,9 миллиондан 4,6 миллион бошгача ошди. Шунга кўра, Қозоғистон ҳозирда отлар сони бўйича дунёда етакчи бешта давлат қаторига киради.
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, қорамол сони — 9 миллион бошга, қўй ва эчкилар сони — 23,3 миллион бошга, паррандалар сони — 47,8 миллион бошга, отлар сони — 4,9 миллион бошга, туялар сони 310,9 минг бошга етди.
2026 йил январь-август ойларида тирик вазнда 1,2 миллион тонна гўшт, 2,7 миллион тонна сут ва 3,2 миллиард дона тухум етиштирилди.
— Чорвачиликни янада ривожлантириш чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш, селекция ва наслчилик ишларини такомиллаштириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришни ўз ичига олади. Товар маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш, унинг сифатини ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун иқтисодий самарадорлигини ошириш устувор вазифа бўлиб қолмоқда, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Бельгияликлар Қироли Филипп ва Қиролича Матильда наслдор тулпорларни ҳам томоша қилдилар.