Бельгияликлар Қироли Филипп ва Қиролича Матильда наслдор тулпорларни ҳам томоша қилишди
ASTANA. Kazinform — Бельгияликлар Қироли Филипп ва Қиролича Матильда ташриф давомида халқимизнинг бой маданияти ва маънавий мероси билан яқиндан танишишга алоҳида эътибор қаратмоқда, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қароргоҳида фахрий меҳмон бўлган қироллик оиласи наслдор тулпорларни ҳам томоша қилди.
Қирол ва Қироличага отбоқарлар тулпорларнинг келиб чиқиши ва парвариши ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, қозоқ халқининг миллий ўйинларидан кичик саҳна кўриниши намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг Бельгия Қироли ва Қироличаси билан биргаликда Миллий болаларни реабилитация қилиш марказига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, улар Миллий музейга ҳам ташриф буюрдилар.