Қозоғистон онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича дунёда 8-ўринда – Бағдат Мусин

ALMATY.Кazinform – Қозоғистон онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири  Бағдат Мусин “Digital Almaty-2024»: «Industry X: келажакнинг рақамли эволюцияси” номли VI рақамли форуми давомида айтиб ўтди

Мусин
Фото: Kazinform

Унга кўра, мамлакатда хизматларнинг 93 фоизи электрон шаклда кўрсатилмоқда.

“БМТ рейтингига кўра, Қозоғистон онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича 8-ўринни, “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича эса 28-ўринни эгаллади. Энди Қозоғистон фуқаролари уйдан чиқмасдан 5 дақиқада автомашинани рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Аҳолининг 85 фоизи нақд пулсиз ҳисоб-китобларни тўлайди. Бугунги кунда давлат хизматларининг 93 фоизи электрон шаклда кўрсатилмоқда. 50 миллион маълумотнома рақамлаштирилди", - деди Бағдат Мусин.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида “Digital Almaty-2024»: «Industry X: – келажакнинг рақамли эволюцияси” рақамли форуми бўлиб ўтмоқда. Рақамли тадбирда 30 000 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар