Қозоғистон олимларнинг йўл соҳасидаги ишланмалари тижоратлаштирилади

ASTANА. Кazinform - Алматида йўл соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва асосий вазифаларини белгилаш, шунингдек, инновацион лойиҳаларни тақдим этиш ва маҳаллий олимларнинг ишланмалари тижоратлаштириш платформасини яратиш мақсадида “Йўл қурилиши: фан ва бизнес” деб номланган форум бўлиб ўтди.

Форум
Фото: «ҚазжолҒЗИ»

Форум доирасида мамлакат олимлари ўзларининг тижоратлаштиришга тайёр бўлган технологиялари ва материалларини салоҳиятли инвесторлар ва соҳа органларига тақдим этиш, шунингдек, ўз ишланмаларини янада тижоратлаштириш учун алоқаларни ўрнатиш ва инвестицияларни жалб қилиш имконига эга бўлдилар.

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий фан кенгаши йиғилишида мамлакатимиз олимларининг илмий ишланмаларини тижоратлаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Бунинг учун илмий ҳамжамият ва бизнес ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини яратиш зарурлигини таъкидлади. Ишончимиз комилки, мазкур механизмни амалга ошириш ва яратиш бўйича янги ғоялар форум доирасида муҳокама қилинади”, — деди Қозоғистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Сатжан Аблалиев.

Таъкидлаш жоизки, форум “Қозоғистон йўллар илмий-тадқиқот институти” АЖ томонидан “Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ҚР Миллий фанлар академияси” НАЖ кўмагида ва Мухамеджан Тинишбаев номидаги ALT университети томонидан ташкил этилган.

Сўнгги хабарлар