Қозоғистон Марказий Осиёни транспорт-логистика марказига айлантириш таклифини қўллаб-қувватлайди – вазир

«Маълумки, бизнинг дунёмиз ҳеч қачон тинч бўлмаган. Ҳозир биз дуч келаётган муаммолар маълум даражада хавфли бўлиши мумкин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон кўп векторли, конструктив сиёсатни давом эттирмоқда. Биз, шунингдек, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқда белгиланган қадриятлар ва тамойилларга қатъий амал қиламиз. Бундан ташқари, маълумки, Осиё иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ҳал қилувчи рол ўйнайди. Қозоғистон ўз навбатида Осиёнинг узоқ муддатли ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурмоқда», — деди Мурат Нуртилеу.
Вазир таъкидлаганидек, Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орқали ўтадиган товарлар ҳажмини ошириш мақсадида мавжуд йўлакларни ривожлантириш ва янги йўналишларни очишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
«Қозоғистон Марказий Осиёни транспорт-логистика марказига айлантиришга интилмоқда. Биз шимол-жануб ва шарқ-ғарб йўналишларида трансконтинентал транспорт йўлагини, шу жумладан Транскаспий транспорт йўналишини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаймиз ва давом эттирамиз», — дея хулоса қилди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик форуми бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Осиё давлатларидан 60 дан ортиқ экспертлар иштирок этмоқда.
Муаллиф: Алихан Асқар