Қозоғистон мактабларида электрон кутубхона тизими жорий этила бошланди
Қозоғистонлик дастурчилар мамлакат мактабларининг кутубхона фондини тўлиқ таъминловчи Qazaq mura номли ноёб тизимни ишга туширди. Бу ўқувчиларнинг китоб ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Платформа кутубхоналар ишини сезиларли даражада оптималлаштиради, айниқса адабиётлардан фойдаланиш имкони бўлмаган ҳудудларда. У тизимда жойлашган бутун китоблар фондига бепул ва чексиз кириш имконини беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Платформани ишлаб чиқиш гуруҳи раҳбари Мукатай Маликнинг сўзларига кўра, рақамли кутубхона тизими устида иш уч йилдан ортиқ давом этмоқда.
– Кутубхона тармоғини рақамлаштириш замонавий таълимнинг янги асосий йўналиши ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда кутубхона фонди ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Шу боис Қозоғистондаги мактаб кутубхоналари ишини рақамлаштириш ва автоматлаштириш билан боғлиқ бир қатор тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилди. Яъни, тизимга нафақат кутубхоначилар, балки китобхонлар, нашриётлар ҳамда таълим бўлими, Халқ таълими вазирлиги вакиллари ҳам кириши мумкин. Бундан ташқари, платформа кутубхона маълумотларига асосланган ҳужжат айланиши тизимидан фойдаланиш ва кутубхона фондини бошқариш имконини беради. Илгари инвентаризация кутубхона ходимларига бир неча ҳафта вақт сарфлаган бўлса, бугунги кунда бу 15 дақиқада амалга оширилмоқда”, - деди лойиҳа муаллифи.
Янги тизим кутубхоначилар ишини автоматлаштириш билан бирга, мактаб ўқувчиларини ҳам мобиль илова билан таъминлайди.
Бу қозоғистонлик мактаб ўқувчиларига жаҳон классик асарларини нафақат асл тилда, балки қозоқ тилида ҳам бепул ўқиш имконини беради.
Бугунги кунда бир қатор Алмати мактаблари ушбу тизимга қўшилган.
Кутубхонани рақамлаштириш лойиҳаси янги ўқув йилида Қозоғистон мактабларини тўлиқ қамраб олиши кутилмоқда.
Муаллиф: Еламан Турисбеков