Қозоғистон ўқувчилари Болқон математика олимпиадасидан 6 та медалга сазовор бўлишди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ўқувчилари Болқон математика олимпиадасида 6 та медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Матбуот хизмати хабарига кўра, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган 40-Болқон математика олимпиадасида Болқон ярим оролининг 22 давлати ва меҳмон давлатлардан 130 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Олимпиада якунларига кўра, Қозоғистон номидан 6 нафар ўқувчи медалларни қўлга киритди.

Улар:

Байшуақ Райимбек – Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Юркевич Мирон – Алмати Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси;

Жан Дауитов – Қостанай вилояти «Таълим-инновация» мактаб-лицейининг 10-синф ўқувчиси;

Марғулан Шарел – Жамбил вилояти иқтидорли ўғил болалар учун «Таълим-инновация» ихтисослаштирилган лицейининг 10-синф ўқувчиси;

Нағашибек Муҳаммед – Астана шаҳар «NURORDA» мактаб-лицейи 11-синф ўқувчиси;

Владимир Роговский - Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар учун 8-сонли мактаб-лицейининг 10-синф ўқувчиси.

Қайд этиш жоизки, 40-Болқон математика олимпиадасининг мақсади математика бўйича иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш ва ривожлантириш, иштирокчи давлатлар ўртасида мактаб дастурлари ва амалиётлари ҳақида маълумот алмашиш учун имкониятлар яратишдан иборат. Шунингдек, Халқаро математика олимпиадасига (IMO) тайёргарлик кўриш ва тажриба орттириш.


Сўнгги хабарлар