Қозоғистон қўшни давлатларга сув учун пул тўламайди
ASTANА. КAZINFORM - Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов қўшни давлатларга сув учун ҳақ тўлаш имконияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Биз бошқа давлатларга сув учун ҳеч қандай маблағ тўламаймиз. Ҳозирги пайтда трансчегаравий дарёлар учун тўлов йўқ”, — деди Нуржан Нуржигитов Парламент Мажилисида журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, бу келишувлар Совет Иттифоқидан қолган.
“1992 йилда давлат раҳбарлари Совет Иттифоқи даврида тузилган келишувларни сақлаб қолишган. Яъни, аввалги келишувлар қолади ва биз ушбу келишувлар доирасида ишлашни давом эттирамиз”, — дея аниқлик киритди вазир.
Эслатиб ўтамиз, бугун Мажилиснинг ялпи мажлисида “Халқаро сув оқимларидан навигациясиз фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Ҳужжат халқаро ҳуқуқ асосида трансчегаравий дарёлардан фойдаланишга мўлжалланган.