Қозоғистон қўшни давлатлар билан газ транзитини оширади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон орқали Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон гази ташилади. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.

Алмасадам Сәтқалиев
Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

“Ўтган йил октябр ойида Россия газининг Ўзбекистон Республикасига транзити бошланиб, 1,28 миллиард куб метр газ ташилди. Жорий йилда уни 3,8 миллиард куб метрга етказишни режалаштирганмиз. Кейинчалик газ ташиш ҳажмини йилига 11 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган”, - деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, вазирнинг айтишича, Россия газини Қирғизистонга ташиш ҳажмини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Бундан ташқари, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитой Халқ Республикасига транзити изчил ошиб бормоқда. Жорий йилда газ транзитини 37,1 миллиард куб метрга етказишни режалаштирганмиз”, — деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар