Қозоғистон – Корея учрашуви: Елена Рибакина ҳисобни 2:0 га етказди
ASTANA. Kazinform – Елена Рибакина ва Сон Хен Пак Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Билли Жин Кинг кубогининг Қозоғистон-Корея плей-офф ўйинида маҳорат кўрсатди.
Қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, кореялик спортчи 355-ўринни эгаллаб турибди. Е.Рибакина 25 ёшда, рақиби ундан уч ёш кичик эди.
Е.Рибакина биринчи ўйинни 6:2 ҳисобида якунлади.
Иккинчи сетда ҳисоб 3:2 бўлиб турганида қозоғистонлик спортчи брейкга эришди – 4:2. Кейин эса учрашувни навбатдаги брейк билан якунлади - 6:2.
Бир соату тўққиз дақиқа давом этган мусобақада Рибакина 3 та эйс амалга оширди ва 11 та брейк-пойнтдан бештасини қайд этди. Сон Хен Пак 2 эйс, 1 брейк (2 та брейк-пойнт)дан ошиб кета олмади.
Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Қозоғистонликларга келаси йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган Билли Жин Кинг кубоги саралаш босқичига йўлланма олиш учун яна битта ғалаба керак.