Қозоғистон консулликлари ватандошларнинг аризаларини «ягона дарча» тамойили бўйича кўриб чиқишни бошлади

ASTANА. Кazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонга 13 569 нафар ватандош келган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида миграция сиёсатини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«1 июлдан Қозоғистон консулликлари хориждаги ватандошларимизнинг аризаларини «ягона дарча» тамойили бўйича кўриб чиқишни бошлади. Ватандошларни мамлакатга жойлаштиришнинг янги алгоритми яратилди ва у 4 тоифа бўйича амалга оширила бошланди. Биринчидан, иш берувчиларнинг илтимосига биноан зарур касб эгаларини жалб қилиш. Бундай талаб ишчи кучи етишмайдиган барча ҳудуддаги иш берувчилардан келиб чиқиши мумкин, ватандошларимиз эса иш берувчи жойлашган ҳудудга юборилади», — деди Т. Дуйсенова.

Иккинчидан, ватандошларнинг ота-оналари ёки фарзандлари аввалроқ келиб, фуқароликни олган бўлса, қайсидир касб билан шуғулланаётган бўлса, хориждаги ватандошлар ўз оиласи, қариндош-уруғлари билан қўшилиш учун яшаш жойига кўчиб кетишлари мумкин. Учинчидан, ҳудудлар демографик жараённи кучайтириш мақсадида ўз ҳудудида ривожланиш салоҳиятига эга аҳоли пунктларини аниқлаб, ўша жойларга ватандошларни таклиф қилишлари мумкин.

«Тўртинчидан, Ҳукумат томонидан белгиланган ҳудудларга йўлланмалар бериш тартиби мавжуд. Айтиш жоизки, ижтимоий пакет фақат тўртинчи ҳудудга, яъни Ҳукумат томонидан белгиланган ҳудудларга юборилган ватандошларимизга берилади. Йил бошидан буён Қозоғистонга 13569 нафар ватандош келган бўлиб, улардан 8547 нафари меҳнатга лаёқатли. Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мослаштириш, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда», — деди вазир.

Аввалроқ Қозоғистонга қайси давлат фуқаролари кўчиб ўтаётгани хабар қилинган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар