Қозоғистон Каспийга PC International, Maersk, MSC, COSCO Shipping каби операторларни жалб қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Каспий денгизи орқали қуруқ юк ташиш учун PC International, Maersk, MSC, COSCO Shipping каби халқаро операторларни жалб қилмоқчи, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Транспорт қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Қасим Тилепов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Каспий денгизи орқали ташиладиган қуруқ юклар ҳажмини кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда, махсус контейнер хабини қуради. Ушбу марказга дунёдаги энг йирик контейнер операторлари хизмат кўрсатиши мумкин.

«Контейнерлар оқимининг ортиб бораётганини ҳисобга олиб, биз Ақтау портида контейнерлар хаби қурамиз. Шу мақсадда халқаро транспорт-логистика компанияларини жалб этиш режалаштирилган. Бунга PC International, Maersk, MSC, COSCO Shipping каби халқаро контейнер операторлари жалб қилинади. Ҳозирдан бу компаниялар билан муайян шартлар ишлаб чиқилмоқда. Бу бизга уларнинг контейнер паркини жалб қилиш имконини беради. Бугун бизда контейнерлар етишмовчилиги мавжуд. Шундай экан, ушбу контейнер паркини жалб эта олсак, транспорт ва экспорт имкониятларимизни оширади», - деди вазирлик вакили.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Транскаспий нефт транспорти йўналишини ривожлантиришга кўрсатма берган эди.

Сўнгги хабарлар