Қозоғистон-Хитой чегарасида зилзилалар қайта-қайта содир бўлмоқда

Зилзила
Фото: Pixabay

ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли сейсмик станциялар тармоғи бугун, 8 ноябрь куни Хитой ҳудудида содир бўлган бир нечта зилзилаларни қайд этди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун соат 00:09 да Алмати ва унинг чеккасида 2 магнитудали зилзила қайд этилган.

Табиий офат Хитойда бўлса-да, унинг кучи Алмати, Шалкўде, Узинбулақ, Кўкпек овулларида 2 балл миқдорида сезилди.

Кейин Алмати вақти билан 00:15 ва 00:52 да яна иккита зилзила содир бўлди.

Соат 01:34 да Алматидан 311 километр жанубда, Хитой ҳудудида яна зилзила содир бўлди.

Зилзила энергияси тоифаси — 10,8. MPV магнитудаси - 4,8. Чуқурлиги 10 километр.

Алмати вақти билан 01:46 да зилзила яна содир бўлди.

Охирги зилзила эпицентри Хитойда, Алматидан 308 километр жанубда жойлашган.

Энергия тоифаси - 9,9. MPV магнитудаси - 4,4. Чуқурлиги 10 километр.

Сўнгги тўртта зилзила Қозоғистон ҳудудида сезилмади.

Сўнгги хабарлар