Қозоғистон ҳарбий учувчилари сув босган ҳудудлардан 1851 кишини эвакуация қилди

Қозоғистон ҳарбий учувчилари сув босган ҳудудлардан 1851 кишини эвакуация қилди
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон вилоятларида баҳорги сув тошқинлари бошланганидан бери олтинчи кундирки, армия бўлинмалари маҳаллий аҳолини қутқариш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ижро ҳокимияти қутқарув хизматларига ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмоқда, дея хабар беради Каzinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигига таяниб.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва ҳарбий учиш мактаби экипажлари кенг кўламли сув тошқинлари содир бўлган Ақтўбе вилоятидаги аҳоли пунктлари ва қишлаш жойларидан қишлоқ аҳолисини эвакуация қилишни давом эттирмоқда.

Қарағанди вилояти Нура туманининг Нура, Мингбаев, Егинди қишлоқларида “Астана” ҳудудий қўмондонлиги ҳарбий қисмларининг 144 нафар ҳарбий хизматчиси сув тошқинларига қарши кураш тадбирларига қўшилди.

Қозоғистон ҳарбий учувчилари сув босган ҳудудлардан 1851 кишини эвакуация қилди
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

 

8 дона махсус автомобиль техникаси ажратилди. Ходимлар Нура дарёси бўйида жойлашган аҳоли пунктлари ва Сортировочная станциясидаги сув омбори атрофига қум қоплари ётқизиш ва қирғоқ ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.

Ақмола вилоятининг Ақкўл шаҳрида ҳарбий хизматчилар 1000 метрга яқин оқова дренажини тозалади.

Қозоғистон ҳарбий учувчилари сув босган ҳудудлардан 1851 кишини эвакуация қилди
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

 

Умуман олганда, 27 мартдан 1 апрелгача ҳарбий учувчилар 1851 кишини, жумладан, 557 нафар болани эвакуация қилди ва 30 тоннадан ортиқ гуманитар юкни ташиди. 17 мингга яқин қоп тайёрланиб, ётқизилди.

200 тонна қум етказиб бериш учун 97 та юк машиналари сафари амалга оширилди. 1400 метрга яқин оқова дренажи тозаланди.

Қозоғистон ҳарбий учувчилари сув босган ҳудудлардан 1851 кишини эвакуация қилди
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

 

Хабар берганимиздек, атиги бир кун — 30 март куни ҳарбий учувчилар 38 марта парвозни амалга оширди. Умумий парвоз вақти 15 соатдан ошди. 222 киши эвакуация қилинди.

Сув тошқинларига қарши чоралар давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар