Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларида 1600 дан ортиқ киши авиация орқали эвакуация қилинди

ASTANA. Kazinform – Cув тошқинларига қарши тадбирларга Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардиясининг 20 дан ортиқ самолётлари жалб этилган. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Казавиақутқарув” АЖ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларида 1600 дан ортиқ киши авиация томонидан эвакуация қилинди
Фото: Қaзавиақутқарув

Қутқарув ишлари Улитау, Қостанай, Ақтўбе, Атирау, Қарағанди, Павлодар, Ақмола ва Абай вилоятларида фаол олиб борилмоқда.

Хавфли ҳудудларни самарали мониторинг қилиш ва аниқлаш мақсадида 27 та аэровизуал парвоз амалга оширилди. 1660 киши, жумладан, 425 нафар болалар эвакуация қилинди, 30 тоннадан ортиқ гуманитар юк ташилди.

Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларида 1600 дан ортиқ киши авиация томонидан эвакуация қилинди
Фото: Kaзавиаспас

 

Сўнгги хабарлар