Қозоғистон халқининг мамлакатимизга бўлган эҳтиромини доимо ҳис қилиб келганмиз – Озарбайжон Президенти
«Муҳтарам Қасим-Жомарт Кемелули, аввало, алоҳида таклифингиз ва меҳмондўстлигингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман! Гейдар Алиев хотирасига кўрсатган ҳурматингиз учун бутун озарбайжон халқи ва шахсан ўз номимдан миннатдорчилик билдираман. Умуман олганда, биз Қозоғистон халқининг мамлакатимизга бўлган эҳтиромини доимо ҳис қилиб келганмиз. Ўйлайманки, сиз Озарбайжонга расмий ташрифингиз чоғида ҳам бундай ҳамкорликни пайқадингиз. Расмий ташрифлар бўйича тез-тез учрашиб туришимиз ўзаро муносабатларимиз моҳиятини, доимий мулоқот зарурлигини кўрсатади. Сиз айтганингиздек, мамлакатларимизнинг бир-бирига нисбатан қардошлик истаги ҳақиқатдир. Бу икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши асосдир. Ҳамкорлик йўналишларига келсак, уларни санаб ўтиш учун бироз вақт керак бўлади. Чунки у жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олади. Албатта, ҳозирги шароитда савдо-иқтисодий ва сармоявий лойиҳалар, транспорт-логистика инфратузилмаси билан боғлиқ лойиҳалар устувор аҳамиятга эга», — деди Илҳом Алиев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари кичик таркибда музокара ўтказди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни Ақордада кутиб олди.
Муаллиф: Марлан Жиембай