Қозоғистон халқаро цирк фестивалида гран-прини қўлга киритди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида ALMATY CIRCUS FESTIVAL I халқаро цирк фестивали бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform шаҳар маъмуриятига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Томошабинлар олдида нафақат Қозоғистон, балки Германия, Вьетнам, Эфиопия, Яқутистон, Украина, Беларусь, Россия, Буюк Британия, Литва, Чехия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатлар артистлари ҳам томошабинлар олдида чиқиш қилди.

Қозоғистонлик артистлари «Қурмет» ордени совриндори Қанатбек Қунғожинов бошчилигидаги «Nomad» акробатик-номерлари билан цирк спектаклини тақдим этди. Бу акробатик-номерлар ўзига хослиги қозоғистонлик томошабинлар ва хорижлик санъаткорлар томонидан юқори баҳоланди.

Натижада қозоғистонлик артистлари Гран-при ва кумуш совринни Адлет Тиканов бошчилигидаги «Hassak» гуруҳи қўлга киритди.

Олтин мукофотни Вьетнам цирк артистлари («Moment Of Love» номер билан ҳаво гимнастикачилари) ва Россия Федерацияси (Роман Романов бошчилигидаги Якутия жонглёрлари триоси ва Сергей Соприкин бошчилигида тахта устидаги акробатлар) қўлга киритди, Қозоғистонлик артистлардан ташқари кумуш мукофотни ўзбек цирк артистлари (Рустам Хаметов бошчилигидаги арқонда юриш) ва Вьетнамлик артистлар (Чу Тхи Хан Хуен «қилич билан ҳаво мувозанати», Тонг Тоан Танг бошчилигидаги) қўлга киритди, бронза медали билан Германиядан (турникдаги акробатлари Сергей ва Ольга Рокашков), Беларусдан (Егор Коваленко), Тожикистондан (Алмасхон Ильясов бошчилигида) ва Литвадан келган артистлар (Алексей Теслин) тақдирланди.

Номерлар цирк фестивалларини баҳолашнинг халқаро тизимига мувофиқ баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати икки параметр бўйича 0 дан 10 гача балл берди: 10 балл ҳунармандчилик учун энг юқори балл, қолган 10 балл эса маҳорат, гўзаллик ва эстетика учун энг юқори баллдир. Артистнинг битта ҳакамлар ҳайъатидан олиши мумкин бўлган максимал балл - 20 балл. Ушбу рейтинг тизими барча жаҳонц ареналарида қўлланилади.

Сўнгги хабарлар