Қозоғистон ғўзанинг рақобатбардош навларини етиштира бошлади

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Миллий аграр илмий-таълим маркази кўмагида ғўза селекцияси бошланди. Лойиҳанинг асосий мақсади мамлакатнинг турли тупроқ ва иқлим зоналарида барқарор ҳосил бера оладиган рақобатбардош пахта навларини яратишдан иборат. Бу ҳақида вазирликматбуот хизмати хабар беради.

пахта
Фото: Бауржан Найманов

24-25 апрель кунлари селекция питомникларида кейин дурагайлаш учун намуналар ва гибрид комбинациялар қурилди. Лойиҳа 33 та станция намуналарини, 26 гибрид комбинацияни ва биологик питомникдан 420 та намунани ўз ичига олади. Шунингдек, 40 тонна М-4011 ва М-5027 навли элита уруғини олиш режалаштирилган.

“Олимларнинг таъкидлашича, янги етиштирилган ўрта толали ғўза навлари гектарига 45-50 центнердан юқори ҳосил бериб, эртапишар ҳисобланади, уни 110-117 кундан кейин йиғиб олиш мумкин”, — дейилади хабарда.

Тола сифати ҳам ҳайратланарли — унумдорлиги 38-40%, тола узунлиги 33-34 мм. Кейинги селекция ишлари учун намуналарни танлаш бошланди.

Дастур натижаларига кўра, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги синовлари ва навлари давлат комиссиясига янги нав берилади.

Ўсиш даврида ўсимликларни ўғитлаш, қатор ораларига ишлов бериш, зараркунандаларга қарши курашиш, суғориш кабилар учун ҳар томонлама парваришланди.

Сентябр бошида пахта терими бошланди. Миллий аграр илмий-таълим маркази ходимлари эндоселекция моделлари юқори маҳсулдорликни кўрсатаётганини тасдиқламоқда.

Сўнгги хабарлар