“Қозоғистон гўзали” танловидан ёш чеклови олиб ташланди
ALMATY. Кazinform - “Қозоғистон гўзали” миллий гўзаллик танловидан ёш чеклови олиб ташланди. Энди 18 ёшдан ошган барча қизлар танловда иштирок этишлари мумкин.

“Бу йил “Қозоғистон гўзали” миллий гўзаллик танлови халқаро танловлар инновациясини қўллаб-қувватлаш ва иштирокчилар учун ёш чекловини олиб ташлаш орқали тарихий қадам ташлади. Энди балоғат ёшига етган ва танловда иштирок этиш ниятида бўлган барча қизлар ўз гўзаллигини синаб кўришлари мумкин. Ёш чеклови ҳақида батафсил маълумотни кастинг бўлимидан аниқлаш мумкин", - дейди ташкилотчилар.
Бошқа шартлар ўзгаришсиз қолмоқда: иштирокчиларнинг бўйи 165 см дан кам бўлмаслиги, улар турмуш қурмаган ва фарзандсиз бўлиши, шунингдек, Қозоғистон фуқароси бўлиши керак. "Қозоғистон гўзали" миллий гўзаллик танлови бугунги кунда ақл-заковат, маданият ва бошқаларга ёрдам бериш қадриятларини тарғиб қиладиган платформадир.
Демак, “Қозоғистон гўзали” миллий гўзаллик танлови ғолиблари ўз юртини жаҳон миқёсида танитиш, ўз Ватани шон-шуҳратини дунёга кўрсатиш учун ноёб имкониятга эга бўлади. Айни дамда “Қозоғистон гўзали”нинг янги мавсумида иштирок этиш учун кастинг давом этмоқда. Бу йилги танловнинг асосий мавзуси - «The art of being a woman» (“Аёл бўлиш - санъат”). Ушбу мавзу нозик қалбларнинг гўзаллиги ва кўп қирралилигини кўрсатади, иштирокчиларни ижодий салоҳиятини максимал даражада оширишга чорлайди.
“Масалан, 2022 йил ғолиби Томирис Какимова жорий йилнинг март ойида Ҳиндистонда ўтказилган “Дунё гўзали” халқаро танловида Қозоғистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. “Қозоғистон гўзали-2022” танловининг яна бир ғолиби Дилназ Тилаева “Ер гўзали-2023” жаҳон танловининг энг яхши 8 финалчиси қаторидан жой олди ва вице-мисс унвонига сазовор бўлди”, — дея таъкидлади ташкилотчилар.
2023 йил ғолиблари Сабина Идирисова, Мадина Алмуханова ва Аяулим Алимхалиева бу йил жаҳон мусобақаларига йўл олишади. Ҳозир тайёргарлик кўришмоқда.