“Қозоғистон – Германия” бизнес-форуми доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Германия Канцлери Олаф Шольц иштирокидаги бизнес-форум доирасида қуйидаги имзоланган ҳужжатлар алмашинуви маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
1. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Германия ташаббусларининг йўл харитаси;
2. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Svevind Energy компанияси ўртасида “Яшил водород” лойиҳаси билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
3. ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва «Siemens» масъулияти чекланган жамияти ўртасида стратегик англашув меморандуми;
4. “Самруқ-Қазна” акциядорлик жамияти ва «Siemens Central Asia» масъулияти чекланган жамияти ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома;
5. ҚР Транспорт вазирлиги ва «SKYHANSA» масъулияти чекланган жамияти ўртасида халқаро юк ва йўловчи ташиш аэропорти қурилиши лойиҳасини биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги асосий келишув;
6. “Байтерек” МБХ” АЖ ва «HORSCH Maschinen GmbH» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
7. «Байтерек» МБХ» АЖ ва «KfW Bankengruppe» ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
8. “Байтерек” МБХ” АЖ ва «CLAAS Global Sales GmbH» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
9. “Миллий технологик прогнозлаш маркази” ва Германия Федератив Республикаси Геология фанлари ва табиий ресурслар федерал институти (BGR) ўртасидаги ният меморандуми;
10. "Қозоғистон тараққиёт банки" АЖ ва Deutsche Bank ўртасидаги мандат хати;
11. «Qazaq Kalium Ltd.» KfW Bankengruppe, Euler Hermes Group ўртасида “Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги ”Сатимола” кони базасида калий тузлари ва борик кислотасини ишлаб чиқариш бўйича бойитиш-ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш” лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
12. “Агромашхолдинг” АЖ ва Amazonen-werke h. Dreyer Se & Co.Kg.ўртасида Қостанай вилоятида «Condor» пуркагичларини биргаликда ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув.
Шунингдек, Германия Федератив Республикаси делегациясининг ташрифи доирасида икки давлатнинг турли марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бизнес тузилмалари ўртасида 23 та ҳужжат имзоланди.
Бунгача давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Германиянинг йирик бизнес вакиллари билан учрашгани ҳақида ёзган эдик.