Давлат раҳбари Германиянинг йирик бизнес вакиллари билан учрашди
ASTANA. Kazinform - “Қозоғистон-Германия” бизнес-форуми олдидан Қасим-Жомарт Тоқаев Германия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Германиянинг етакчи компанияларининг Қозоғистонга ташрифи икки давлат ҳам иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканидан далолатдир, деб хабар беради Aқорда матбуот хизмати.
Президент ишбилармонларга уларнинг компаниялари инновациялар соҳасида етакчилик қилаётгани ва глобал барқарор ривожланиш жараёнида асосий рол ўйнашини таъкидлади.
Шунингдек, Германия Канцлери ташрифи давомида имзоланган келишувлар ва қўшма ташаббуслар Астана ва Берлин ўртасидаги узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц ҳам бизнес вакилларига мурожаат қилди.
Учрашувда Siemens Energy AG бошқаруви раиси, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси раиси ўринбосари Кристиан Брух, CLAAS Group бошқаруви раиси Ян-Хендрик Мор, DB E.C.O. Group Ижроия кенгаши раиси, Германия иқтисодий Шарқий қўмитасининг Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳи вакили Нико Варбанофф, SVEVIND Energy GmbH президенти, Қозоғистоннинг Саксониядаги фахрий консули Вольфганг Кропп, Aurubis AG бошқаруви раиси Торальф Хааг , Siemens Healthineers AG бошқаруви раиси Берндт Монтаг, GP Günter Papenburg AG бошқаруви раиси Гюнтер Папенбург, HMS Bergbau AG директорлар кенгаши раиси Дэннис Швиндт, KfW Bankengruppe халқаро молиялаштириш бўйича бошқарув кенгаши аъзоси Кристиане Лайбах, KNAUF Gruppe бошқарувчи ҳамкорлар вакили Александр Кнауф, Herrenknecht AG бошқарув аъзоси Мартин-Дэвид Херренкнехт, Ernst Klett AG бош ижрочи директори Филипп Хаусманн, Rhenus SE & Co. KG бош директори Тобиас Бартц иштирок этди.