17:49, 16 Август 2023 | GMT +6
Қозоғистон футбол бўйича Европа чемпионатини ўтказиш учун ариза топширди
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон футбол федерацияси (ҚФФ) раҳбари Адилет Барменқулов ҚФФнинг жаҳоннинг энг йирик футбол ташкилотлари – FIFА ва UEFА билан ҳамкорлиги ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform.
«Сўнгги ютуқларга қараганда, ҚФФ ва FIFА ҳамда UEFА ўртасидаги ҳамкорлик катта истиқболга эга. UEFА 2022 йилда Алмати шаҳрида муваффақиятли ўтказилгант 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги 2022/23 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи ўйинларини Қозоғистонга ишониб топширган эди. Бу халқаро тадбирларни сифатли ташкил этишга қодир эканимиздан далолатдир. Биз жаҳон футбол аренасида ўз ўрнимизни мустаҳкамлашга фаол интиламиз. 2026/27 йилги 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатини Алмати ва Чимкент шаҳарларида ўтказиш учун ариза топширилди. Бу саволга жавоб шу йилнинг сентябрь ойида маълум бўлиши кутилмоқда», - деди ҚФФ раҳбари.