Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Аввал хабар берганимиздек, кеча Давлат раҳбари «Тенгизшевройл» аксиядорлик жамиятининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди.

Қ.Тоқаевнинг таъкидлашича, компания нефть соҳасида илғор технологиялардан фаол фойдаланмоқда ва углерод нейтраллигига эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар олиб бормоқда.

«2000 йилдан буён компания ҳавога чиқарилаётган чиқиндилар ҳажмини 75 фоизга камайтирди. Бу борадаги ишларни давом эттириш керак. Тенгиз конида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш якунланмоқда. Бу мамлакатимизга нефть қазиб олиш ҳажмини 12 миллион тоннага ошириш ва дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бирига айланиш имконини беради», – деди Президент.

Сўнгги хабарлар
telegram