Қозоғистон бир йил ичида Хитойга 5,5 миллиард куб метр газ етказди

газ тасымалдау
Фото: «Осиё газ қувири» МЧЖ

ALMATY. Kazinform – «Осиё газ қувири» МЧЖ ўтган йили Хитойга қарийб 5,5 миллиард куб метр маҳаллий газни етказиб берди.

Бу ҳақда Kazinform мухбирига «Осиё газ қувири» МЧЖ бошқаруви раиси Ерсейит Қайипов маълум қилди.

Унга кўра, “Марказий Осиё – Хитой” газ қувури орқали ташилаётган қозоқ газининг бир қисми Хитойга етказилади.

«Азия газ құбыры» ЖШС
Фото: «Осиё газ қувири» МЧЖ

 

“Бейнеу-Бозой-Чимкент” газ қувури Туркистон вилоятидаги Ақбулақ газ ўлчаш станциясидан бошланадиган “Марказий Осиё – Хитой” қувурига уланади. Кейинчалик Туркистон вилоятидан Алмати вилоятигача бўлган ҳудудлар газ билан қопланади ва унинг бир қисми Хитойга етказилади. Ўтган йил якунларига кўра, Хитойга 5,5 миллиард куб метр газ жўнатилди", – деди Ерсейит Қайипов.

Бошқарув раисининг сўзларига кўра, мазкур газ қувури мамлакат жанубий вилоятларини йилига 2,5-3 миллиард куб метр газ билан таъминлайди.

Сўнгги хабарлар
telegram