Қозоғистон банки ёнғинда ҳалок бўлганларнинг қарзларини кечириб, уларнинг оилаларига 3 миллион тенге ажратади

None
Фото: Абай вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
ASTANA. Kazinform – Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 3 миллион тенге миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилади, дея хабар беради Kazinform.

«Абай вилоятидаги ёнғинни ўчиришда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 3 миллион тенгедан берилади. Halyk Bank ёнғинда ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оилаларига моддий ёрдам юборади. Шу билан бирга, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларининг ушбу банкдаги мавжуд кредитлари ҳисобдан чиқарилади», - дейилади молия ташкилоти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари вазиятни кузатиш мақсадида Абай вилоятига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлган ўрмончиларнинг яқинлари билан учрашиб, ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистонда 12 июнь Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.


Сўнгги хабарлар
telegram