ҚР Президенти ҳалок бўлган ўрмончиларнинг яқинлари билан учрашиб, ҳамдардлик билдирди

SEMEY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашди. Давлат раҳбари «Семей ўрмони» қўриқхонасида содир бўлган ҳалокатли ёнғин натижасида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари ва яқин қариндошларига ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Мен ҳамдардлик билдиргани келяпман. Бу халқимиз учун катта фожиа. Юртимизнинг қайғуси. Кучли бўлинглар. Мен тушунаман, бу ўрини тўлмайдиган қайғу. Ҳукуматга сизларга ҳар томонлама ёрдам беришни топширдим. Ҳукумат ёки менга шахсий илтимосларингиз бўлса, айтинг. Биз барча талабларни бажарамиз. Қурбонлар қайтиб келмайди. Лекин ҳаёт давом этяпти. Ушбу фожиа учун айбдорларнинг барчаси қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Душанбани мамлакатимиз учун Умуммиллий мотам куни деб эълон қилдим. Биз ҳалок бўлган фуқароларни эслаймиз. Сабрли ва кучли бўлинг. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳам, вазирликлар ҳам барча соҳаларда тегишли чораларни кўряпти. Мен ҳозир кенгаш ўтказаман. Бу ҳолатдан албатта тегишли хулоса чиқарамиз», – деди Давлат раҳбари.

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар