Қозоғистон автоташувчилари Ўзбекистонга киришда тўлов тўлайдими

ASTANA. Kazinform - Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон автоташувчилари Ўзбекистон ҳудудига киришда махсус тўлов тўлаши кераклиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

автотасымалда
Фото: Pexels

Бу борада Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги баёнот берди.

“Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2007 йилда имзоланган Халқаро йўл ҳаракати тўғрисидаги битимга мувофиқ, томонларнинг ташувчилари йиғим тўлашдан озод қилинган. Ташувчилар фақат пуллик йўллардан фойдаланганлик учун тўлашлари шарт. Бундан ташқари, ҳеч қандай йиғим тўлашнинг ҳожати йўқ”, — деб ёзади вазирлик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Туркманистон юк машиналаридан олинадиган бож миқдорини оширгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар